Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳолдан тойиш ва ўйинга ружу қўйишни касалликлар рўйхатига киритди

A A A
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳолдан тойиш ва ўйинга ружу қўйишни касалликлар рўйхатига киритди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компютер ўйинига ружу қўйиш ва кўп ишлаб ҳолдан тойишни расман касаллик деб тан олди. Улар энди Касалликлар халқаро таснифи рўйхатига киритилди. Ҳужжат 2022 йилнинг январидан кучга киради.

Видео ва компютер ўйинларига мубтало бўлиш энди расман руҳий бузилиш ҳисобланади.

Бу касалликка ташхис қўйилиши учун бир йил давомида одамда унинг оилавий, ижтимоий, таълим ва касбий ҳаётига таъсир қилувчи хасталик белгилари кузатилиши керак.

Шунингдек ишлаб ҳолдан тойиш энди касаллик деб ҳисобланади. Илгари унга хасталикнинг сабаби деб қаралар эди. Энди ҳолдан тойишга сабаб бўладиган иш ёки муҳит касалликка шароит яратувчи муҳит ҳисобланади ва бартараф этилиши лозим бўлади.

Бу нега муҳим: энди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо давлатлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ЖССТ талабларига мувофиқлаштиришлари ва ушбу касалликларнинг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.

Компютер ўйинлари саноати вакиллари ўйинга ружу қўйиш касаллик сифатида тан олинишига қарши чиқишган, уни касаллик деб тан олиш учун етарли асос йўқлигини айтишган эди. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида у рўйхатга киритилди.

Manba: minbar.uz

Киритилди: 06:45 28.05.2019. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!