Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳон кубоги финалида икки ўзбек қиличбози тўқнаш келди

Жаҳон кубоги финалида икки ўзбек қиличбози тўқнаш келди

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида иштирок этяпти.

Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги яккалик беллашувлари спортчиларимиз учун омадли ўтиб, қиличбозларимиз барча турдаги медалларга эга чиқди.

Муросасиз баҳслар якунида икки ўзбек спортчиси — Муса Аймуратов ҳамда Сардор Абдукаримбеков олтин медаль учун кураш олиб боришди. Унда Аймуратовнинг қўли баланд келиб, ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, яна бир юртдошимиз Алпамис Уракбаев бронза медалларидан бирига сазовор бўлди.

Киритилди: 11:52 06.01.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!