Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон жамоатчилиги АҚШ ва Россия етакчиларини қандай баҳоламоқда? Financial Times таҳлили

Жаҳон жамоатчилиги АҚШ ва Россия етакчиларини қандай баҳоламоқда? Financial Times таҳлили

Россия етакчиси Владимир Путин дунё бўйлаб Америка президенти Дональд Трамп каби салбий баҳо олмади. Бу ҳақда Financial Times газетаси социологик тадқиқотга таяниб хабар берди.

"Американинг халқаро мавқеи аллақачон пасаймоқда. Апрель ойида ўтказилган демократияни идрок этиш индексининг сўнгги тадқиқотига кўра, АҚШ томонидан ижобий баҳоланган мамлакатларнинг улуши ўтган йилги 76 фоизга нисбатан 45 фоизни ташкил этмоқда," - дейилади мақолада.

Материалда келтирилган сўровномага кўра, Трамп тадқиқот ўтказилган 100 та давлатдан 82 тасида салбий баҳо олган. Владимир Путин эса 61 мамлакатда салбий баҳо олди. Хитой раиси Си Цзинпин - 44 мамлакатда салбий баҳоланган.

Киритилди: 19:07 23.05.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!