Санкцияларни кузатиб борувчи ва таҳлил қилувчи Castellum сервиси Россияга нисбатан киритилган чекловларнинг умумий сонини ҳисоблаб чиқди.
Натижада 24 311 та санкция қўлланилган - бу Эроннинг 5 мингга яқин санкциясидан 5 баробар кўп.
АҚШ Россияга қарши чоралар сони бўйича етакчи бўлиб қолмоқда: барча чекловларнинг 30,4 фоизи ёки 7 384 та санкция унинг ҳиссасига тўғри келади.
Кейинги ўринларда Канада - 3 639 (15%), Швейцария - 3 266 (13,4%) ва Франция - 2 423 (10%) туради.