Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси Клаус Швабнинг уй офисида яширин тинглаш қурилмаси топилди

Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси Клаус Швабнинг уй офисида яширин тинглаш қурилмаси топилди

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) асосчиси Клаус Шваб Женева полициясига жиноий иш қўзғатиш тўғрисида ариза топширди ва уйидаги хонасида эшитиш мосламасини топганини айтди.

Bloomberg хабарига кўра, қурилма жаноб Швабнинг Женевадаги шахсий уйида жойлашган бўлиб, у ЖЕФ бош қароргоҳи яқинида жойлашган. 88 ёшли Клаус Шваб номаълум шахсларга қарши иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган. Дастлабки текширув шуни кўрсатдики, қурилма, эҳтимол, охирги уч йил ичида ўрнатилган бўлиши мумкин.

ЖИФга асос солган ва 50 йилдан ортиқ вақт давомида уни бошқарган Клаус Шваб ўтган йилнинг апрель ойида кексалик ва дам олиш истаги билан истеъфога чиқди. Кўп ўтмай, ЖИФ раҳбарияти аноним хат олганидан сўнг бошланган ички текширув ҳақида маълум бўлди. Унда таъкидланишича, Шваблар оиласи хизмат маблағларидан шахсий мақсадларда, жумладан, ҳашаматли дам олиш учун фойдаланган.

Жаноб Шваб бу айбловларни рад этди.

Киритилди: 12:26 07.07.2026. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!