Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида Макронга хуштак чалишди ва ҳақорат қилишди

Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида Макронга хуштак чалишди ва ҳақорат қилишди

Францияда бўлиб ўтган регби бўйича Жаҳон кубогининг очилиш маросимида сўзлаётган президент Эммануел Макронга томошабинлар хуштак чалишди.

Бу ҳақда “Le Parisien” нашрига хабар бермоқда.

Маросимда жаҳон регби президенти Билл Бомонт сўзга чиқди. Кейинроқ Макрон подиумга таклиф қилинди. Ўша пайтда томошабинлар унга ҳуштак чалишди.

Унинг чемпионатнинг барча иштирокчиларини ва Франция терма жамоасини қўллаб-қувватлашга чақириғидан сўнггина трибунадагилар ҳуштакбозлик қилишни бас қилишди.

“AFP” агентлиги, ўз навбатида, Марсел ва Парижнинг мухлислар зоналарида давлат раҳбарига нисбатан ҳуштак ва ҳақоратлар эшитилганини таъкидлади.

Киритилди: 11:42 09.09.2023. Ўқилди: 3702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!