Уларнинг барча буюмлари ва ҳужжатлари бирма-бир текширилди, металлодетекторлардан фойдаланилди.
Жаҳон чемпионатига келаётган спортчилар аэропортда гиёҳванд моддаларни ҳидловчи итлар билан кутиб олиниб, металл детекторлардан ўтишга мажбур қилинди.
Жаҳон чемпионатига келган бошқа иштирокчилар ҳам Американинг "меҳмондўстлиги"ни бошдан кечиришди.
Аввалроқ, Сенегал ва Ироқ терма жамоалари ҳам алоҳида синчковлик билан текширилган эди. Бунинг ортидан америкаликлар бошқа мамлакат вакилларини атайин камситишда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатига Эрон терма жамоаси ҳам ташриф буюради. Бироқ уларга АҚШда тунаб қолиш тақиқланди, ўйинлар ўтказилгандан сўнг улар Мексикадаги базаларига қайтишга мажбур бўлишади.
Делегациянинг ўндан ортиқ аъзоси ва терма жамоанинг расмий шахслари эса АҚШга кириш учун рухсатнома олишмади.