4-14 сентябр кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафеълигидаги биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилади. Ўзбекистон бокс федерацияси мазкур мусобақада қатнашадиган таркибимизни эълон қилди. Унга кўра, қуйидаги боксчиларимиз дунё биринчилигида иштирок этишади:
Эркаклар:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Абдумалик Халоков
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Аёллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-60 кг: Ситора Турдибекова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева