Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳон бозорида нефт нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда

Жаҳон бозорида нефт нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Жума куни Brent маркали нефт нархи бир баррел учун 95,77 долларгача, АҚШнинг WTI маркали нефти эса 88,57 долларгача арзонлашди. Ҳафталик якунларга кўра, ҳар икки турдаги нефт нархи ҳам тахминан 2 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Россиянинг Urals хом нефтининг нархи 1 баррель учун 72,18 долларни ташкил этди. Бу 0,02 долларга ёки 0,03% га юқори.

Ҳормуз бўғозида юк ташиш таҳдидлари туфайли нефть бозоридаги вазият беқарорлигича қолмоқда.

Ўтган ҳафтада Brent маркали нефт 16 фоизга, WTI эса 13 фоизга арзонлашган эди. Эрондаги уруш тугаса янада пасайиши кутилмоқда. Урушлар туфайли кўтарилган Ўзбекистондаги бензин нархлари энди тушмаса керак.

Киритилди: 21:04 14.11.2026. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар