Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади

A A A
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги таркибий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар ажратишини маълум қилди.

«Ушбу ислоҳотлар мамлакатнинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишини жадаллаштиришга қаратилган», — дейилади ташкилот хабарида.

Жаҳон банкининг маблағлари орқали қуйидаги соҳалардаги ислоҳотларда натижаларга эришиш режалаштирилган:

1. Ижтимоий ҳимоя тизими;
2. Гендер зўравонликка қарши кураш;
3. Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш;
4. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;
5. Давлат молияларини бошқариш;
6. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
7. Сув ресурсларини бошқариш;
8. Атроф-муҳит ва иқлимга таъсирни баҳолаш;
9. Иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга инвестициялар;
10. Темир йўл сектори;
11. Энергетика сектори.

Киритилди: 12:45 05.10.2024. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!