Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда банк ваколатхонаси.

Маълум қилинишича, маблағлар фуқаролар ва хусусий секторнинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади. Лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришни давом эттиришга кўмаклашади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшади.

Ўзбекистон ҳукумати лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун 5,7 миллион доллар атрофида маблағ ажратади. Лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2025—2030 йилларда амалга оширилади.

Киритилди: 19:15 20.05.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!