Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас Украинага 40 миллиард евро миқдоридаги янги молиявий ёрдам пакетини таклиф қилиш ташаббусидан воз кечди, дея хабар бермоқда Publico газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, Каллас Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари томонидан қўллаб-қувватланмади. Франция, Испания ва Италия таклиф этилган режага қарши чиқди.
"Каллас ўз макрорежаси муваффақиятсизликка учрашлиги аниқ бўлган далилларга дуч келгач, таслим бўлишга ва прагматик ёндашувни қўллашга мажбур бўлди," - деб таъкидлайди Публиcо.
Бундан олдин немис сиёсатшуноси Александр Рар Каллас режасининг муваффақиятсизлиги Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида Европа Иттифоқидаги чуқурлашиб бораётган бўлиниш билан боғлиқлигини айтган эди.
Шунингдек, яқинда Европа Иттифоқида вакиллари Россиядаги Ғалаба парадига ташриф буюришни режалаштираётган мамлакатларга нисбатан таҳдидли баёнотлар янграганди.