Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фицо норозилик билдирмоқда: Москвадаги парадга боришимни ҳеч ким ман эта олмайди

Фицо норозилик билдирмоқда: Москвадаги парадга боришимни ҳеч ким ман эта олмайди

Словакия Бош вазири Роберт Фицо Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг Европа етакчиларига 9 май куни Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига бормаслик ҳақидаги талабига муносабат билдирди.

"Мен Словакияни озод қилишда ҳалок бўлган минглаб Қизил Армия аскарлари, шунингдек, нацистлар ваҳшийлигининг бошқа миллионлаб қурбонларига ҳурмат бажо келтириш учун Москвага бораман. Худди Нормандия ёки Тинч океанидаги қўниш қурбонларига ҳурмат бажо келтирганим каби, Қироллик ҳаво кучлари учувчиларига ҳам ҳурмат бажо келтираман," - дея Facebook’да ёзди Роберт Фицо.

"Каллас хонимнинг сўзлари ҳурматсизликдир ва мен бунга қаршиман," - деб таъкидлади у ва ҳеч ким унга қаерга бориш ёки бормаслик кераклигини айта олмаслигини қўшиб қўйди.

14 апрель куни Кая Каллас Москвадаги Ғалаба парадига боришнинг Европа Иттифоқи аъзолари ҳамда бирлашмага аъзо бўлишга номзод давлатлар учун оқибатларга олиб келишини маълум қилди. Тадбирда иштирок этувчи 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари орасида Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга бўлган Сербия президенти Александр Вучич ҳам бор. Шу билан бирга, 9 май куни Киевда Европа етакчилари иштирокида муқобил тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:36 15.04.2025. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!