Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украиналиклар Суми учун ўч олди

Украиналиклар Суми учун ўч олди

Украина мудофаа кучлари 13 апрель, якшанба куни Суми шаҳрига ҳужум қилган Россия Қуролли Кучларининг 448-ракеталик бригадасининг доимий жойлашув пунктига зарба берди.

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабига асосланиб, 24-канал хабар қилди.

Телеканал зарба тафсилотларини келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари 13 апрельда Суми марказига икки дақиқа оралиғида иккита зарба берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу "Искандер-М" парчаланувчи-фугасли ракетаси билан амалга оширилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг Сумига ҳужуми натижасида 35 киши ҳалок бўлган, 117 киши жароҳат олган, уларнинг 15 нафари болалардир.

Киритилди: 20:23 15.04.2025. Ўқилди: 3358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!