Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон банки экспертлари билан Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Жаҳон банки экспертлари билан Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бу борада халқаро тажрибани қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва Жаҳон банки экспертлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Муҳокама чоғида рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва унинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашда сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Бундан ташқари, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.

Киритилди: 10:15 24.07.2024. Ўқилди: 1236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!