Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон банки: 2025 йил Украинанинг иқтисодий ўсиши секинлашади

Жаҳон банки: 2025 йил Украинанинг иқтисодий ўсиши секинлашади

Жаҳон банки 2025 йил Украинада иқтисодий ўсиш 2 фоизгача секинлашишини башорат қилмоқда. Бу маълумот уруш йил бўйи давом этиши мумкинлиги ҳақидаги тахминга асосланган.

Ўтган йил июнь ойида мазкур тузилма “фаол жанговар ҳаракат 2024 йилгача давом этиши ва кейин мўътадиллашиши”ни назарда тутган ҳолда, 2025-2026 йилларда Украинанинг ўртача ялпи ички маҳсулоти ўсиши 5,8 фоизга етишини прогноз қилган эди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, ўсиш 2024 йил 3,2 фоиз секинлашди. Бу ҳолат савдо ва саноат ишлаб чиқаришини тўхтатиб қўйган энергия қувватлари сусайиши ва қишки ўчиришлар каби муаммолар билан боғлиқ.

Бинобарин, мавжуд тўсиқлар ва инфратузилмага нисбатан давом этаётган ҳужумларга қарамай, иқтисодиёт ўсишда давом этган.

– 2026 йил истеъмол ва реконструкцияга сармоя киритиш ҳисобига фаол ҳарбий ҳаракат тўхтатилиши назарда тутилган ҳолда, 7 фоизлик барқарор тикланиш кутиляпти, – дейилган баёнотда.

ЖБ маълумотига кўра, ўтган йил давомида РФ билан можаро Украина аҳолисининг 41 фоизига бевосита таъсир қилган. Мудофаа харажати 2023 йил ЯИМнинг учдан бир қисмини ташкил этди.

Халқаро валюта жамғармаси, ўз навбатида, Россияга қарши уруш 2025 йил охирида тугашини фараз қилган ҳолда, Украина иқтисодиёти жорий йил 2,5-3,5 фоиз ўсиши, 2026 йил 5,3 фоизгача тезлашишини башорат қилган.

Киритилди: 23:07 17.01.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!