Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Избосканда эр 22 ёшли аёли, унинг онаси ва укасини ўлдиргани юзасидан расмий маълумот берилди

Избосканда эр 22 ёшли аёли, унинг онаси ва укасини ўлдиргани юзасидан расмий маълумот берилди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 22 ёшли аёл, аёлни ҳимоя қилишга уринган онаси ва 12 ёшли укаси ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни Избоскан туман “Тўрткўл” МФЙ Хотира кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш., қайнонаси Р.М ва қайниукаси Р.Х. билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жарохати етказган.

Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси Р.Х. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.А га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.

Киритилди: 10:30 03.10.2022. Ўқилди: 4683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!