Италиянинг шимолида кучли бўрон ва ёмғир ёғди, мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида жазирама кузатилди.
Мамлакат шимолидаги Ломбардия вилоятининг пойтахти Миланда кучли шамол ва ёнғоқ катталигидаги дўл автомобилларга зарар етказди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Италия ва Швейцария чегарасида жойлашган Комо кўлининг айрим ҳудудларида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли сув тошқинлари содир бўлди.
Варезе шаҳри ва унинг атрофида содир бўлган довул вақтида ёғингарчилик туфайли кўплаб дарахтлар қулаб тушди, айрим ҳудудларда кўчкилар содир бўлиб, йўлларнинг тиқилиб қолишига олиб келди.
Айни пайтда Африкадан келаётган ғайритабиий иссиқлик мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларига таъсир қилишда давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги экстремал ҳаво ҳароратининг кўтарилиши шароитида мамлакатнинг бир қатор шаҳарлари учун хавф даражасини янгилашда давом этмоқда. Хусусан, Италиянинг марказий ва жанубий минтақаларидаги 11 та шаҳарда «қизил» огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.
Рим аҳолиси ғайритабиий жазирамада сув олиш ва салқинлаш учун Италия пойтахтидаги фавворалар ёнида узун навбатга туришмоқда.