Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг “Arsenale Group” Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирган.
“III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Арсенале Гроуп» Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказдик.
Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирди.
Умид қиламанки, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш ва Ўзбекистон салоҳиятини бутун дунёга танитиш имконини беради” дея ёзиб қолдирди Мирзиёева.