Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Италияда ўзининг пишлоқ заводида бир киши пишлоқ уюмлари остида ҳалок бўлди

A A A
Италияда ўзининг пишлоқ заводида бир киши пишлоқ уюмлари остида ҳалок бўлди

Пишлоқ заводи хўжайини 74 ёшли Жакомо Кьяппарини якшанба куни Италия шимолидаги Романо-ди Ломбардия шаҳридаги омборхонада минг дона пишлоқ уюмлари остида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда BBC.

Миландан 50 километр шарқда жойлашган омборда жами 25 000 дона Грана Падано, Пармесанга ўхшаш ва Италияда жуда машҳур бўлган қаттиқ пишлоқ сақланган.

Пишлоқ токчаларидан бирининг қулаши домино эффектини келтириб чиқарди, натижада ҳар бирининг оғирлиги тахминан 40 кг бўлган минглаб пишлоқ қулаб тушди.

Қутқарувчилар эркакни қутқариш учун тун бўйи ишладилар, бироқ уни тирик топиш умиди дақиқа сайин сўниб борарди. Жакомо Кьяппаринининг жасадини топиш ва уюмлар остидан олиб чиқиш учун 12 соатдан кўпроқ вақт керак бўлди.

Маълум қилинишича, баъзи пишлоқлар тахминан 10 метр баландликдан тушиб кетган.

Бизнесга етказилган зарар 7 миллион еврога (ёки 6 миллион фунт стерлинг) баҳоланмоқда, деб хабар беради Euronews.

Маҳаллий полиция воқеа юзасидан тергов бошлади.

Киритилди: 10:59 08.08.2023. Ўқилди: 1658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!