Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Италияда “Рома” ва “Удинезе” ўйини ҳимоячи ҳушини йўқотгани сабабли тўхтатилди

Италияда “Рома” ва “Удинезе” ўйини ҳимоячи ҳушини йўқотгани сабабли тўхтатилди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида “Рома” ва “Удинезе” 14 апрель, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашув 1:1 ҳисобида давом этаётган эди. Бироқ ўйин охирига етмасдан тугатилди. Бунга сабаб эса римликлар ҳимоячиси Эван Ндика майдонда ҳушини йўқотгани бўлди.

Футболчига тиббий хизмат ходимлари ўз ёрдамларини кўрсатди. Шундан сўнг Ндика замбилга ётқизилиб, майдондан олиб чиқиб кетилди.

Учрашув эса икки жамоа келишувига кўра қолдирилди. Қолган дақиқалар бошқа куни ўйнаб қўйиладиган бўлди.

Ндиканинг аҳволи борасида эса ҳозирча янгилик йўқ.

Киритилди: 05:36 15.04.2024. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!