Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Италия ва Испания Кая Калласнинг Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш таклифини қўллаб-қувватламади

Италия ва Испания Кая Калласнинг Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш таклифини қўллаб-қувватламади

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик манбаларига кўра, Италия ва Испания Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Калласнинг 2025 йилда Украинага ҳарбий ёрдамни икки баробар ошириш таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр эмасликларини билдиришган.

Маълумотларга кўра, Калласнинг ташаббуси фақат Шимолий ва Шарқий Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Ҳатто Франция ҳам бу масала бўйича саволлар билдирган.

Киевга ёрдамни ошириш масаласи 2-3 апрел кунлари Варшавада бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг норасмий йиғилишида яна муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Кая Каллас ушбу ташаббусни Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашгани ва Европанинг АҚШ келгусида Украинага қурол етказиб беришни давом эттиришига шубҳа билдираётгани фонида илгари сурмоқда.

Калласнинг таклифига кўра, Европа давлатлари Қўшма Штатларнинг Украинага ҳарбий таъминотининг ўрнини қоплаш учун ёрдамни 20 миллиард евродан 40 миллиард еврогача ошириши керак. Бу ташаббусда иштирок этиш ихтиёрий бўлади ва бу Венгрия ҳамда Словакия каби қарши давлатларнинг вето қўйишининг олдини олади.

Киритилди: 10:55 19.03.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!