Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

“Милан” ва “Наполи” клубларининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия терма жамоасини бошқаради.

Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

У жаҳон чемпионати саралашининг биринчи босқичида италияликларнинг Норвегиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан (0:3) сўнг ишдан бўшатилган Лучано Спалетти ўрнига мураббийлик қилади.

Айтиш жоизки, 47 ёшли Гаттузо олдида қийин вазифа турибди – Италия терма жамоасини 2014-йилдан бери ўйнамаётган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш.

Италия терма жамоаси навбатдаги ўйинини 5 сентябрь куни ўтказади.

Киритилди: 20:04 15.06.2025. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!