Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италия соҳилларида мигрантлар қайиғи чўкиб кетди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

A A A
Италия соҳилларида мигрантлар қайиғи чўкиб кетди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Италиянинг Ўрта ер денгизидаги Лампедуза ороли қирғоқларида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг қулаши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.

Италиянинг ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, қайиқ Туниснинг Сафакес шаҳридан Европага йўл олган.

Италия қирғоқ хавфсизлиги кучлари тўрт кишини қутқаришга муваффақ бўлди.

Қутқарилган муҳожирларга кўра, бортда 45 киши, жумладан, уч нафар бола бўлган.

Хабар қилинишича, қайиқ сузиб кетганидан 6 соат ўтиб кучли бўрон туфайли ағдарилиб кетган.

Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Ливия ва Тунисдан Италияга денгиз орқали ўтишга уринган 14 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Киритилди: 15:00 09.08.2023. Ўқилди: 1175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!