Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Италия прокуратураси Босния урушида “одамлар ови” учун пул тўлаган сайёҳлар ишини текширмоқда — La Reppublica

Италия прокуратураси Босния урушида “одамлар ови” учун пул тўлаган сайёҳлар ишини текширмоқда — La Reppublica

"Италиялик журналист Эзио Гаваззени Италия ва бошқа давлатлардан келган бой сайёҳлар фойдаланган “снайпер туризм”га доир далилларни полицияга тақдим қилди. Унда айтилишича, 1992-1996 йилларда юзлаб бой сайёҳлар серб аскарларига катта миқдорда пул бериб, Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево қамал қилинган пайтда тинч аҳолига нисбатан “снайперлик ови” ўтказган. Милан прокуратураси ушбу даъволарни текшириш учун тергов бошлади", дея ёзмоқда нашр.

1990-йилларда Югославия парчалангач, Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳри серб кучлари томонидан ўраб олиниб, 1992-1996 йиллар давомида қамал қилингвн. Маълумотларга кўра, доимий отишмалар остидаги қамал даврида 10 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Гаваззени La Reppublica газетасига берган интервюсида бу амалиётда кўплар иштирок этганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, италиялик бойлар бу қотилликларни қилиш учун бугунги ҳисобда 100 минг еврогача тўлашган. Эркаклар, аёллар ёки болаларни ўлдириш учун турлича тарифлар белгиланган.

"Жудаям кўп италияликлар бу ишда гумонланмоқда. Шунингдек, немислар, французлар, инглизлар… ғарбнинг барча мамлакатларидан одамлар тинч аҳолига ўқ узиш учун у ерга олиб борилиш эвазига катта пул тўлашган. Ҳеч қандай сиёсий ёки диний мотивлар бўлмаган. Улар – завқ ва шахсий қониқиш учун борган бой одамлар эди. Гап қуролни яхши кўрадиган, балки отиш майдонларига ёки Африкага сафар қиладиган одамлар ҳақида кетмоқда", — деди журналист.

Киритилди: 16:20 14.11.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!