Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Италия коронавирус билан боғлиқ сўнгги чекловни бекор қилди, Ҳиндистонда эса янги штамм аниқланди

A A A
Италия коронавирус билан боғлиқ сўнгги чекловни бекор қилди, Ҳиндистонда эса янги штамм аниқланди

Италия вазирлар кенгаши Omnibus деб ном берилган ҳукумат декретини маъқуллади. Мазкур ҳужжат ўзида кейинга қолдириб бўлмайдиган чоралар пакетини жамлаган. Унга кўра, коронавирус билан хасталанганларни мажбурий яккалаш бекор қилинади.

Хабарда бу COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловларнинг энг сўнгиси экани айтилмоқда. “Эпидемиология вазияти, вакциналар ва дори-дармонлар ушбу чекловга зарурат қолдирмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратни давом эттиради ва зарурат туғилганда барча чораларни кўради”, – дейди Италия соғлиқни сақлаш вазири Орацио Скиллачи.

ЖССТнинг сўнгги ҳафталик эпидемиология маълумотларида келтирилишича, дунёнинг фақат 46 фоиз мамлакатлари ва ҳудудларида июль ойида COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Ташкилот маълумотларида келтирилишича, июль ойида миллиондан зиёд одам коронавирус юқтирган ва 3,1 минг киши вафот этган.

Кўриниб турибдики, коронавирус ҳали ҳам дунё кезиб, ўз қурбонларини қидирмоқда. Қолаверса, вируснинг янги-янги штаммлари пайдо бўлаётгани ҳам одамларни ушбу касалликка бефарқ бўлмасликка ундайди. Масалан, The Economic Times газетасининг сўнгги сонида куни кеча Ҳиндистонда COVID-19 хасталигининг Eris деб ном берилган янги варианти аниқлангани ҳақида хабар тарқатилди. Хабарда Ҳиндистон касалликлар геномикаси бўйича консорциуми аъзоси Eris билан боғлиқ ҳолат қайд этилгани ҳақида маълум қилгани айтилади. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозирча хавотирга ўрин йўқ.

Аниқлик киритилишича, ушбу EG.5.1 штамми “омикрон”дан пайдо бўлган. Вариант илк бор жорий йилнинг март ойида аниқланган эди. Ўтган ойларда у Буюк Британияда ҳам пайдо бўлди. Шу вақтгача штамм шифокорлар хавотирига сабаб бўлмаган эди, бироқ олимларни унинг тарқалиш суръати юқорилиги ва вирус юқтирганлар сонининг ўсиши хавотирга солмоқда.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, сўнгги бир кунда мамлакатда 54 та янги коронавирус ташувчиси аниқланган. Мамлакат бўйича жами касалланганлар сони 1 минг 574 кишига етган. Консорциум раҳбари ва ЖССТнинг вируслар эволюцияси бўйича маслаҳатчилар гуруҳи раиси Анураг Агравалнинг таъкидлашича, инсонларда иммунитет пасайган сари вирус юқтириш ва янги мутациялар ривожланиш ҳолатларининг вақти-вақти билан кўпайиши кузатилади.

Киритилди: 14:21 09.08.2023. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!