Италия бош вазири Украинани NATO'га қабул қилмасдан, унга хавфсизлик кафолатларини беришни таклиф қилди — Bloomberg
Агентликнинг ёзишича, Жоржа Мелонининг режаси “NATO-Light” механизмини назарда тутади. Унга кўра, агар Украина ва Россия ўртасида можаро қайта бошланса, иттифоқчилар 24 соат ичида Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олишлари шарт бўлади.
"Бундай ҳолатда Киевга ёрдам Украина Қуролли кучларини мустаҳкамлаш, Москвага қарши янги санкциялар жорий этиш, тезкор мудофаа ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олиши мумкин", дея ёзмоқда Bloomberg.