Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

IT соҳасида янги университет очилди

 IT соҳасида янги университет очилди

Ўзбекистонда IT соҳасига ихтисослашган “PDP University” олий таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Янги ОТМга 7 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилган.

“PDP University” нодавлат олий таълим ташкилотига таълим соҳасида 5 йиллик тажрибага эга бўлган PDP (Personal Development Process) компанияси томонидан асос солинди, - дейилган хабарда.

Ушбу университетда талабаларга 4 йил давомида халқаро “Pearson BTEC” ўқув дастури асосида барча билим ва кўникмалар берилади.

Университетда тўртта факультет ташкил қилинган:

✔️Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва дастурлаш;
✔️Маълумотлар таҳлили;
✔️Бизнес таҳлили ва ўзгаришларни бошқариш;
✔️Сунъий интеллект ечимлари ва иловалари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда олийгоҳлар сони 167 тага етган.

Киритилди: 12:11 21.06.2022. Ўқилди: 2372 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!