Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай ва Пайариқ тумани бўлимлари, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаролар А.Ш. ва И.Ж. “Муқумий” ва “Кўпаки” МФЙ ҳудудларида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, жами 145 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 3,7 тонна чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.