Истанбул шаҳар кенгаши депутатлари томонидан ўтказилган овоз бериш натижасида амалдаги ҳукуматга мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси аъзоси Нури Аслан вақтинчалик мэр лавозимига сайланди.
Инстанбул шаҳар кенгашида кўпчилик ўринларга эга бўлган Жумҳурият халқ партияси (CHP) вакиллари Нури Аслан номзодини 177 овоз билан қўллаб-қувватлашди.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Адолат ва тараққиёт партиясидан кўрсатилган номзод Зайнулобиддин Ўқул сайловда 125 овоз билан мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул мэри Экрем Имамўғлу коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган ва ўз лавозимидан четлатилган эди. Имамоғлу 2028 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркия президентлиги сайловида Эрдўғаннинг асосий рақиби ҳисобланади.