Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Истанбулдаги метро автобуслари тўқнашиши натижасида камида 40 киши жабрланди, ўлим қайд этилди

Истанбулдаги метро автобуслари тўқнашиши натижасида камида 40 киши жабрланди, ўлим қайд этилди

Истанбул бекатида метро автобуслари тўқнашуви оқибатида камида 40 киши жабрланди.

Report'нинг Haber Global'га таяниб хабар беришича, янгиланган маълумотларни Истанбул губернатори Давут Гул келтириб ўтган.

Маълумотларга кўра, икки нафар жабрланувчининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, 37 ёшли аёлни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Автоҳалокатдан сўнг метро автобуслари ҳаракати тўхтатилди, кейин эса фақат битта йўлак бўйлаб қайта тикланди.

ЙТҲ сабаблари ҳали аниқланмаган.

Киритилди: 07:41 11.05.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!