25-26 ноябр кунлари Туркиянинг баъзи ҳудудларида об-ҳаво ноқулай келиши, кучли шамол, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирган.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳам Туркиядаги ватандошларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
Жумладан, тўқ сариқ рангдаги огоҳлантириш эълон қилинган ҳудудларда яшовчи ватандошлардан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик сўралмоқда.
Қайд қилинишича, ушбу ҳудудларда уй томларининг учиб кетиши, дарахт ва устунларнинг қулаши, ис газидан заҳарланиш хавфи каби салбий ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш лозим.