Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Истанбулда камида тўққиз нафар турк шоу-бизнеси юлдузлари ушланди

Истанбулда камида тўққиз нафар турк шоу-бизнеси юлдузлари ушланди

Истанбулда гиёҳванд моддаларга қарши операция давомида турк шоу-бизнеси ва киносининг камида тўққиз нафар таниқли намояндаси ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар орасида актёр Ибраҳим Челиккол, поп қўшиқчилари Бенги, Симге Сагин, Мелек Моссо ва Мустафа Cеждели, моделер Сипаҳи Ҳажисилейманоғлу ва продюсер Илкай Сенжан бор.

Туркияда, асосан Истанбулда, гиёҳванд моддаларга қарши йирик операциялар 2025 йил октябр ойидан бери давом этмоқда.

Истанбул прокуратурасининг маълумотларига кўра, тергов «жамоат ахлоқи ва оилавий қадриятларни ҳимоя қилишга» қаратилган. Гумондорлар гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш ёки истеъмол қилиш, шунингдек, уларни истеъмол қилиш учун шароит яратишда тергов қилинмоқда.

24 март куни Истанбул прокуратураси актриса Ҳанда Эрчелни ҳибсга олиш ордерини чиқарди. Маҳаллий амалиётда бундай чора сўроқ қилиш ва тергов ҳаракатларини ўз ичига олади. Ой охирида актриса мамлакатга етиб келди, кўрсатма берди ва соч ва қон намуналарини Суд-тиббиёт институтига топширди.

«Бешиктош» ва «Галатасарой» футбол клубларининг собиқ президентлари Фикрет Орман ҳамда Бурак Элмасни ўз ичига олган яна 15 кишига нисбатан қамоққа олиш тўғрисида ордер берилди.

Киритилди: 21:12 07.04.2026. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!