Истанбулнинг Айюб Султон мавзесида жойлашган Рами кутубхонаси 4200 кишига мўлжалланган бўлиб, унда болалар, рақамли, ёшлар, катталар ва турли ихтисослаштирилган кутубхоналар мавжуд.
Шунингдек, кутубхонада замонавий хизматларни кўрсатиш мақсадида 24 соатлик ўқув заллари, болалар бўлими, гуруҳ ва индивидуал ўқув заллари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, 36 минг метр квадрат ёпиқ майдонда 2,5 млн жилдни ўз ичига олган кутубхонанинг 51 минг метр квадрат кўкаламзорлаштирилган майдони уни Европадаги энг катта ёпиқ ландшафт майдонига эга кутубхонага айлантирди.
Шу билан бирга, кутубхонада дарахтлар билан ўралган минг метр квадрат сунъий ҳовуз ҳам мавжуд.