Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Туркияда ўлдирилган Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимова яқин дугона бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январ куни улар гумонланувчилар билан Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган. 23 январ куни Сайёра Эргашалиева пичоқлаб ўлдирилиб, жасади бўлакланган ҳолда чиқинди қутисига ташланган. Кейин унинг телефони орқали Дурдона Ҳакимова чақириб олиниб, у ҳам худди шу тарзда ўлдирилган.
Бош консулхонага кўра, ОАВда жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган. Ҳолат консулхона назоратида, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.