Туркияда Истанбул мэриясида коррупция бўйича тергов доирасида яна саккиз киши ҳибсга олинди.
Суд жараёнида судья Булут Айдöнер, Фотиҳ Ягжи, Ҳусейин Юрддош, Кадир Ўзтурк, Мурат Ор, Мустафо Бостанжи, Сабри Санер Киржа ва Умит Пўлатни ҳибсга олишга қарор қилди.
Зафер Чимен ва Солиҳ Илҳан полиция назоратига олинди.
Истанбул Бош прокуратураси гумондорларни, жумладан ҳибсга олинган ва лавозимидан четлаштирилган шаҳар ҳокими Экрем Имомўғлини “жиноий ташкилотга етакчилик қилиш”, “жиноий ташкилотга аъзолик”, “товламачилик”, “пора олиш”, “жиддий фирибгарлик”, “шахсий маълумотларни ноқонуний эгаллаш” ва “ноқонуний равишда қўлга киритиш” каби айбловлар билан тергов қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳибсга олишга буйруқ берилган шахслар 9 июль куни Истанбул прокуратураси томонидан олиб борилган тергов доирасида Молиявий жиноятларга қарши кураш бўлими гуруҳлари томонидан ўтказилган операция натижасида қўлга олинди.