Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби маълум қилди.
"Биз тушунишимиз керакки, исталган мессенжер бу мутлақо шаффоф тизим. Бу, албатта, махсус хизматлар учун. Мессенжерларни ишлатаётган одамлар ҳам буни англаб етишлари лозим", — деди Дмитрий Песков.
Маълумот учун, Россияда ҳозир Max номли давлат мессенжери фаол жорий қилинмоқда. Ушбу мессенжер Россия ҳудудида сотилаётган барча смартфонларга автоматик тарзда ўрнатилиши белгиланган.