Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 402 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 49 киши ҳалок бўлди, улардан 36 нафари Ғазо шимолида ўлдирилган.
▪️Жабалия лагерида босқинчилар 14 нафар бола ва 6 нафар аёл, жами 23 кишидан иборат бутун Алуш оиласини ўлдирди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: жангчиларимиз Ғазо шимолидаги Байт Лаҳия шаҳрида 15 сионистни нол масофадан ўлдиришди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Ал-Халил, Наблус, Қалқиля ва Рамаллоҳга ҳужум қилади. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши 27 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Ҳайфадаги ҳарбий-денгиз базаси ҳужумга учради, Ал-Каба тепаликларида босқинчилар гуруҳига уч марта ҳужум уюштиилди, Кирят Шмона, Авивим, Эвин Меначем, Зарит, Кафр Кила аҳоли пунктларига ҳам ҳужум қилинди.
▪️Ироқ қаршилик кучлари ишғол қилинган ҳудуддаги ҳарбий нишонга уч марта ҳужум қилди.
▪️Бу кеча қаршилик кучлари Сурия шарқидаги Американинг Конико ва Ал-Умар ҳарбий базаларига дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди.
▪️Сурия Мудофаа вазирлиги: Исроилнинг Дамашқдаги турар-жой биноларига ҳужуми 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг Бекаа водийсини бомбалаши натижасида 41 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.
▪️Ишғол хавфсизлиги хизматлари Нетаняхуга бир жойда турмасликни маслаҳат берди ва нацистлар уйига қилинган ҳужумдан кейин бункерда йиғилишлар ўтказаётганини тасдиқлади.
▪️Исроилнинг янги ташқи ишлар вазири Гидеон Саар: Курд халқи буюк халқ ва бизнинг иттифоқдошимиз. Курдлар Эрон ва Туркия зулми қурбони. Уларга етиб боришимиз, алоқаларимизни мустаҳкамлашимиз керак.