Кремл Исроилнинг тинчлик йўлини танлашга қизиқишини кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Биласизки, Россия томони, хусусан президент Владимир Путин зарурат туғилганда Россия Эрон ва Исроил ўртасида воситачилик хизматларини кўрсатишга тайёрлигини айтганди. Айни пайтда биз, Исроил томонидан ҳеч қандай воситачилик хизматларига мурожаат қилиш ва умуман олганда, можарони тинч йўл билан ҳал этиш йўлини танлаш нияти йўқлигини кўрмоқдамиз", — Песков.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги агар тегишли сўров тушса, Москва можаро бўйича воситачилик қилишга тайёр эканини билдирганди.