15 июнь куни Эрон армиясининг Ҳайфа яқинида жойлашган Тамра шаҳрига бир кечада уюштирган ҳужуми натижасида тўрт нафар аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри ёзмоқда.
"Эрон шанба куни кечқурун Исроилга ўнлаб баллистик ракеталарни учирди, битта ракета Ҳайфа шарқидаги Тамра шаҳрига келиб тушди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди", — дейилади мақолада.
Ракета икки қаватли уйга тегди. Бундан ташқари, ҳужумда 10 га яқин киши ҳам яраланган.