Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг собиқ бош ҳарбий прокурори ҳибсга олинди

Исроилнинг собиқ бош ҳарбий прокурори ҳибсга олинди

Исроилнинг собиқ бош ҳарбий прокурори журналистларга фаластинлик махбус қийноққа солинаётгани акс этган видеони топширгани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Медуза”.

Генерал-майор Ифат Томер-Ерушалми 2024 йил ёзида ҳарбий базада исроиллик ҳарбийлар томонидан фаластинлик маҳбуснинг қийноққа солиниши тасвирланган, деб тахмин қилинаётган видеони журналистларга берганини тан олди, дея хабар бермоқда нашр.

"Мен буни ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ёлғон пропагандага қарши туриш ва армия ўз жиноятларини эътиборсиз қолдира олмаслигини кўрсатиш учун қилганман. Энг ёмон маҳбусларга нисбатан ҳам қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатлар мавжудлигини англаш зарур", — дея бунга изоҳ берди Томер-Ерушалми.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу маълумот сизиб чиқишини "Исроил Давлатининг обрўсига улкан зарар етказиш" деб баҳолади.

Мазкур ҳолат бўйича Исроил мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) беш нафар аскарига айблов қўйилган. Мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац бу ҳолатни “ҳарбийларга қарши қонли туҳмат” деб атаган.

Киритилди: 21:55 05.11.2025. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!