Бу ҳақда Associated Press UEFA'га таяниб ёзмоқда.
Дастлаб Европа лигаси доирасидаги ўйин “Бешиктош”нинг Истанбулдаги уй стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ 7 ноябр куни Амстердамда “Аякс” ва “Маккаби” ўртасидаги ўйиндан кейин ўнлаб исроиллик мухлислар ҳужумга учрагач, Туркия ҳукумати ўйинни мамлакатда ўтказмасликка қарор қилди.
“Бешиктош” ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 28 ноябрью куни Дебрецендаги стадионда бўлиб ўтадиган ўйинга Венгрия мезбонлик қилишга рози бўлган ягона давлат экани ҳақида хабар берди. Венгрия ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни томошабинларсиз ўтказишни сўраган.