Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳужумлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг мамлакат жанубидаги аҳоли пунктларига берган зарбалари натижасида камида 15 киши, жумладан, 3 тиббиёт ходими ҳалок бўлган ва 68 киши жароҳатланган.