Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво кучларининг Ливан жанубига берган зарбалари 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва яна 90 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди.
"Ҳарбий кучайиш бошланганидан бери ҳалок бўлган тинч аҳолининг умумий сони 1072 кишига етди, 2966 киши яраланди", деб таъкидлади вазирлик.
Ливан Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, уруш зонасида 1 049 328 киши уйларини ташлаб кетган.