2 мартдан бери Ливанда Исроилнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 2454 кишига етди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ярадорлар сони 7658 кишига етди. Уй-жойини ташлаб кетганларнинг умумий сони 118 мингдан ошди.