Сўнгги 24 соат ичида Ливан жанубида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 30 нафар Ливан фуқароси турли даражада жароҳат олган.
"2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери ҳалок бўлган тинч аҳолининг умумий сони 2509 кишига етди ва 7755 киши яраланди", дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.
Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил турар-жой массивлари ва инфратузилмани кенг кўламли бомбардимон қилишни давом эттираётган бир пайтда, қурбонлар ва жароҳатлар сонининг янада кўпайишини башорат қилмоқда.
Исроил мудофаа кучлари ҳужумларнинг қайта бошланиши Ливан томонидан "сулҳни бузиш" билан боғлиқлигини даъво қилмоқда.