"Аммандаги Исроил элчихонаси яқинида юз берган отишма натижасида 3 нафар полициячи яраланди яраланди, отишма содир этган шахс ўлдирилди", дея хабар бермоқда агентлик хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб.
Полиция ҳудудни ўраб олди ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди. Шунингдек, Иордания пойтахтида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
"Элчихона жойлашган ҳудудда Исроилга қарши намойишлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда. Намойишлар 2023 йилда Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиёти бошланганидан бери тез-тез бўлиб турибди", деб ёзади Reuters.