Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилнинг ҳужуми натижасида "Ҳизбуллоҳ" етакчиларидан бири ўлдирилди

Исроилнинг ҳужуми натижасида "Ҳизбуллоҳ" етакчиларидан бири ўлдирилди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Ливан жанубидаги магистраль йўлга ҳужум қилиб, "Ҳизбуллоҳ" қуролли қаноти аъзосини ўлдирди.

Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, воқеа Тир шаҳри яқинидаги Хадасса-Харис трассасида содир бўлган. Жангчи машинада бўлган, у ерда дрон иккита ракетани отган.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Исроилнинг учувчисиз самолёти Айтарун-Айната трассаси бўйлаб кетаётган автомобилга қарата ўқ узиб, Радван махсус кучлари қўмондонларидан бири Ҳади Али Хонафирни ўлдирган эди. 8 август куни Исроил армияси матбуот хизмати разведка бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Ҳамза Шеҳабнинг УАВ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 08:50 14.08.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!