Исроил армиясининг Ғазо секторидаги турли ҳудудларга жорий этган тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 28 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил этади. Яна ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда шифохона манбалари ва гувоҳлар маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужумлар асосан турар жой бинолари, палаткали лагерлар ҳамда болалар овқатини тарқатиш пунктига амалга оширилган. Ушбу жойларда ҳужум пайтида ёрдам кутаётган тинч аҳоли бўлган.