Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 13 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 13 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армиясининг 3 сентябр куни эрталабдан буён Ғазо секторига қилган ҳужумларида 13 нафар фаластинлик, жумладан, ҳомиладор аёл ва унинг боласи ҳалок бўлди.

Касалхона манбалари ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳри ҳамда анклавнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидаги уйлар, чодирлар ва тинч аҳоли тўпланадиган жойларга зарба берган.

Ғазо шаҳри ғарбидаги Сайядин порти яқинидаги уйга қилинган ҳаво зарбаси оқибатида беш фаластинлик, шу жумладан ҳомиладор аёл ҳалок бўлди. Дераж ҳудудидаги уйга вертолёт ҳужумида яна уч киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, Наср маҳалласдаги Рантиси касалхонаси яқинида кўчирилган фаластинликлар жойлашган чодирларга берилган зарбалар натижасида кўплаб одамлар яраланди. Исроил ҳарбий самолётлари Наср туманидаги турар-жой биноларини ҳам нишонга олди.

Исроил армияси Ғазо шаҳри шимоли-ғарбидаги Шайх Ридван ҳудудида уйларни портлатишда давом этмоқда. Ҳудуддаги бозордаги савдо расталари ҳам вертолётлар томонидан нишонга олиниб, ёнгинлар келиб чиқди. Жанубдаги Зайтун ва Сабра ҳудудлари ҳам ўққа тутилди.

Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагерига қилинган учувчисиз дрон ҳужуми натижасида беш фаластинлик ҳалок бўлди. Севаруха қочқинлар лагерининг яқинидаги зарбада яна беш киши яраланган.

Киритилди: 18:44 03.09.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!